RU EN UZ
Бош саҳифа
Вместе с ИНГО Узбекистан! uz

(+998 71) 150 9999
Ўзбекистон, 100128,
Тошкент ш., Зульфияхоним кўчаси, 112 уй
 



Компания ҳақида

Бугунги кунда ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси – бизнес манфаатларининг комплекс ҳимоя дастурлари ҳамда хусусий шахслар учун суғурта маҳсулотларинниг кенг қамровини ўз ичига олган универсал хизмат портфелига эга Ўзбекистонннинг энг йирик суғуртачиларидан биридир.

Хорижий ва маҳаллий иқтисодиётнинг реал сектори, шунингдек нефтгаз ва авиация сектори корхоналари томонидан ташкил этилган компаниянинг ривожланиш тарихи2005 йил январ ойидан бошланади. 2008 йил апрел ойида«Ингосстрах» СОАЖ Компаниянинг МДҲдавлатларининг перспектив суғурта бозорларида иштирокини кенгайтириш стратегиясини амалга оширган ҳолда«Standard Insurance Group» ҚК МЧЖ суғурта компанияси устав капиталининг 76% улушини сотиб олди. 2008 йил 3 сентябрда Компаниянинг номи «ИНГО-УЗБЕКИСТАН» Сугурта ёпиқакционерлик жамиятига айлантирилди.  2011 йил октябрга келиб «Инго-Узбекистан» Суғурта ёпиқ акциядорлик жамияти устав капиталида  «Ингосстрах» СОАЖнинг улуши 87,5%ни ташкил этди.
Компания 14 тоифадаги (классдаги) мажбурий ва ихтиёрий шаклдаги умумий суғурта тармоғида фаолият олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг лицензиясига эга. ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси фаолиятининг устувор йўналишлари – умумий суғурта (хусусий суғурта, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ва ҳаётни суғурта қилишга таалуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари) тармоғида суғурта хизматларини кўрсатиш. Эълон қилинган (расмий) устав капитали 2,6 млн. еврони ташкил этади.
 
Яқин келажакдаги асосий стратегик вазифаси бозорда ўз улушини кўпайтириш ва бизнеснинг асосий йўналишлари бўйича етакчи ўриннни эгаллаш йўли билан Компаниянинг динамик тарзда ривожлантириш. 2011 йил якунлари бўйича «SAIPRO» компанияси тайёрланган суғурта бозори таҳлилига кўра ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси бозордаги 3,34% улуши билан тўловларнинг умумий ҳажми бўйича ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди.
 
Бозорда етакчи ўринни сақлаб қолиш учун ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси рақобатбардошликни ошириш ва суғурта хизматларининг кўрсатилишига қаратилган комплекс тадбирларни амалга оширади. Қўшимча офислар очиш, банклар, почта агентликлари ва бошқа муассасалар каби суғурта соҳасига алоқаси бўлмаган воситачилар ишини фаоллаштириш йўли билан савдо каналларини кенгайтиришга эътиборини қаратади. Ва, албатта, Компаниянинг диққат марказида – тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш орқали мижозлар орасида ўз имижи ва ишончини ошириш.
 
Маълумки, суғуртачи билан суғурта субъекти ўртасидаги асосий нарсалардан бири суғурта ҳолатини ўз вақтида тартибга солишдир. Профессионаллар жамоасининг тартибли иши туфайли ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси қисқа вақт ичида мижозларнинг ишончини мустаҳкамлай олди.
 
Молиявий натижаларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, суғурта соҳасида барча ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш истаги ва қобилияти суғурта субъектларининг  Компанияга доимий қизиқишини таъминламоқда. ИНГО-УЗБЕКИСТАН компанияси ўз мижозларига янги қўшимча хизматларни таклиф этиш билан доимий равишда хизмат сифатини оширади. Бозорга корпоратив ва чакана суғуртанинг юқори технологик дастурлари олиб чиқилмоқда, мунтазам равишда ходимлар малакасини ошириш олиб борилади. Стандарт суғурта дастурларини фаол тарзда илгари суришдан ташқари мутахассислар мижознинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга ҳаракат қилади.
 
Кенг тарқалган ҳудудий тармоқ, самарали ишлаб чиқилган суғурта дастурлардан ва технологиялардан фойдаланиш «ИНГО-УЗБЕКИСТАН» СЁАЖ учун Ўзбекистон суғурта бозорида динамик ривожланиш ва етаклчи ўринни сақлаш учун барча шароитни яратиб беради.



Фойдаланиш шартномаси        

© 2010 «Инго Узбекистан» барча хуқуқлар ҳимояланган
СЁАЖ «ИНГО-УЗБЕКИСТАН»